Презентация на тему: "Презентация "Куёш системаси" 5-синф"
- Категория: Презентации / Другие презентации
- Просмотров: 6
Презентация "Презентация "Куёш системаси" 5-синф" онлайн бесплатно или скачать на сайте электронных школьных учебников/презентаций school-textbook.com
Қуёш системаси
Қуёш системаси бу марказий юлдуз – Қуёш ва Қуёш атрофида айланадиган барча табиий космик объектларни ўз ичига олган сайёра тизими. Тахминан 4,57 миллиард йил олдин у газ ва чанг булутнинг тортишиш кучи ёрдамида сиқилиб тўпланган.
САЙЁРАЛАР
Меркурий (Уторуд)
Венера (Зуҳро, Чўлпон)
Ер
Марс (Миррих)
Юпитер (Муштарий)
Сатурн (Зуҳайл)
Уран
Нептун
(Плутон)
Сайёрларнинг ҳаракати
Сайёраларнинг ҳаммаси Қуёш атрофида ҳаракатланади.
Меркурий сайёраси 1 йилда Қуёш атрофини 4 марта айланиб чиқади.
Венера эса 1 йилда 2 марта айланади.
Марс эса 2 йилда 1 марта Қуёш атрофини айланиб чиқса, қолган сайёралар ундан ҳам секин айланишади.
МЕРКУРИЙ
Меркурий Ерга қараганда Қуёшга яқинроқ. Меркурийда сунъий йўлдош йўқ. Сирти +400 даражагача қизийди. Ҳеч қандай атмосфераси йўқ.
ВЕНЕРА
Венера Ерга энг яқин ва энг чиройли сайёрадир. У севги маъбудаси деган ном олган. Булутли атмосфераси туфайли сирти +500 даражагача қизийди. У Қуёш атрофида бошқа сайёраларга қараганда тескари айланади.
ЕР
Ер – бизнинг сайёрамиз. Қуёш атрофида айлана орбитага яқин ҳаракат қилади. Унинг радиуси 149,6 миллион км. Орбитада ҳаракатланишининг ўртача тезлиги 29,8 км/с. Бу сайёрада ҳаёт мавжуд бўлишида ер атмосфераси катта роль ўйнайди.
МАРС
Марс Қуёш системасидаги Қуёшдан тўртинчи сайёра. Қадимда одамлар Марс сайёрасини қизил рангда бўлганлиги учун уриш худоси номи билан атаганлар. Марс Қуёш атрофида 687 кун ичида айланади. Атмосфераси кучли зарядсизланган.










