Школьные учебники / Презентации по предметам » Презентации » Другие презентации » Презентация на тему PIRLS ХАЛКАРО ТАДҚИҚОТИ ДОИРАСИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МАТННИ ЎҚИБ ТУШУНИШ КЎНИКМАСИНИ БАҲОЛАШ

Презентация на тему: "Презентация на тему PIRLS ХАЛКАРО ТАДҚИҚОТИ ДОИРАСИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МАТННИ ЎҚИБ ТУШУНИШ КЎНИКМАСИНИ БАҲОЛАШ"

Презентация на тему PIRLS ХАЛКАРО ТАДҚИҚОТИ ДОИРАСИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МАТННИ ЎҚИБ ТУШУНИШ КЎНИКМАСИНИ БАҲОЛАШ - Скачать презентации бесплатно ☑ Презентации по предметам на school-textbook.com
Смотреть онлайн
Поделиться с друзьями:
Cкачать презентацию: Презентация на тему PIRLS ХАЛКАРО ТАДҚИҚОТИ ДОИРАСИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МАТННИ ЎҚИБ ТУШУНИШ КЎНИКМАСИНИ БАҲОЛАШ

Презентация "Презентация на тему PIRLS ХАЛКАРО ТАДҚИҚОТИ ДОИРАСИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МАТННИ ЎҚИБ ТУШУНИШ КЎНИКМАСИНИ БАҲОЛАШ" онлайн бесплатно или скачать на сайте электронных школьных учебников/презентаций school-textbook.com

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕР
1 слайд

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
Тошпулатова Маъмура Исмоиловна
Бошланғич таълим фанлари кафедрасида доцент (в.б.)
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Тошкент-2021
PIRLS ХАЛКАРО ТАДҚИҚОТИ ДОИРАСИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МАТННИ ЎҚИБ ТУШУНИШ КЎНИКМАСИНИ БАҲОЛАШ

Республикада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёшларимизнинг хориждаги тенгдошлари
2 слайд

Республикада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёшларимизнинг хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлиши, уларнинг ўз салоҳиятини дунё миқёсида намоён этиш. илм-фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг меьёрий асослари яратиш алоҳида аҳамиятга моликдир.

“Педагог кадрларнинг касбий маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш”, “халқаро стандартлар
3 слайд

“Педагог кадрларнинг касбий маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш”, “халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган кадрлар тайёрлаш, уларнинг интелектуал қобилиятларини намоён этиш ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши учун шарт-шароитлар яратиш” каби муҳим вазифалар белгиланди. Бунда бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларини тайёрлашда уларнинг касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириб бориш механизмларини илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.
2019 йил 8 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ПФ-5847-сонли Фармони. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2019 й., 06/19/5847/3887-сон.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида “узлуксиз та
4 слайд

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида “узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш, халқ таълими соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш” эътибор қаратилган бўлиб, мамлакатимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон Фармони.

Хусусан, дунёда бошланғич синф ўқувчиларининг таълим сифати, савияси ва даражасини аниқлаб берувчи P
5 слайд

Хусусан, дунёда бошланғич синф ўқувчиларининг таълим сифати, савияси ва даражасини аниқлаб берувчи PIRLS (Матнни ўқиш ва тушуниш даражасини аниқловчи халқаро тадқиқот), TIMSS (Мактабда математика ва аниқ фанлар сифатини тадқиқ қилувчи халқаро мониторинг) каби бир қатор халқаро дастурлар мавжуд бўлиб, улар ривожланган давлатлардаги таълим сифатини янада оширишдаги мезон сифатида кенг қўлланилиб келинмокда.

Ушбу тадқиқот таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассосацияси (IEA-International Association for
6 слайд

Ушбу тадқиқот таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассосацияси (IEA-International Association for the Evaluation of Educational Achievement) томонидан ташкил этилган.
Халқаро тадқиқотни ташкил этиш учун барча масъулият Chestnut Hill (Массачусетс, АҚШ) Бостон коллежига юклатилган. Тадқиқот учун топшириқларни тайёрлаш Германия (Гамбург) маълумотлар марказида амалга оширилади. Илк бора тадқиқот 2001-йилда ўтказилган.
Тадқиқот ҳар 5 йилда бирмаротаба ўтказилади.

Тадқиқотнинг объекти ва асосий мақсади дунёнинг турли мамлакатларида таҳсил олувчи бош
7 слайд

Тадқиқотнинг объекти ва асосий мақсади дунёнинг турли мамлакатларида таҳсил олувчи бошланғич синф (4-синф) ўқувчиларини матнни ўқиш ва тушуниш даражаларини таққословчи шунингдек, мамлакатлар миллий таълим тизимида ўқиш саводхонлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар ва натижаларни таққослашга ихтисослашган халқаро баҳолаш лойиҳаси хисобланади.

PIRLS халқаро тадқиқоти асосан ўқувчиларнинг дарс вақтидаги ва мактабдан ташқари вақтдаги икки турда
8 слайд

PIRLS халқаро тадқиқоти асосан ўқувчиларнинг дарс вақтидаги ва мактабдан ташқари вақтдаги икки турдаги ўқиш саводхонлигини баҳолайди. Унда иштирок этувчи турли мамлакатларда бошланғич синфга мактаб ўқувчиларини қабул қилиш ёши турлича. Кўплаб мамлакатларда мактабга олти ёшдан қабул қилишади ва тўртинчи синфни 10,5 ёшда тугатишади. Бироқ, Англия, Янги Зеландия, Тринидад Тобагода – мактабга 5 ёшдан қабул қилишади ва аҳамиятли жиҳати PIRLS халқаро тадқиқотида ушбу мамлакатларнинг 5 синф ўқувчилари халқаро тадқиқотда иштирок этишади.

Швеция, Дания ва кўплаб Шарқий Европа давлатларида – мактабга 7 ёшдан қабул бошланади ва ушбу м
9 слайд

Швеция, Дания ва кўплаб Шарқий Европа давлатларида – мактабга 7 ёшдан қабул бошланади ва ушбу мамлакатларнинг ўқувчилари қолган тенгдошларига нисбатан энг катта (10,7-10,9) ёшни ташкил этади.
Ушбу халқаро тадқиқотда мамлакатимизнинг бошланғич синф (4-синф) ўқувчиларимизнинг ўқиш саводхонликлари қандай шаклланганлигини билиш ва таққослаш, мамлакатимиз бошланғич синф ўқувчиларининг бошқа мамлакатлардаги тенгдошларига нисбатан матнни ўқиш ва тушуниш даражаларини солиштириш имконига эга бўламиз.
Тадқиқот асосан ўқувчиларнинг дарс вақтидаги ва мактабдан ташқари вақтдаги икки турдаги ўқиш саводхонлигини баҳолайди

«PIRLS бўйича Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA)
ҳамда
10 слайд

«PIRLS бўйича Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA)
ҳамда PISA бўйича Иқтисодий
ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) билан ҳамкорликда республикамиздан тадқиқотларда иштирок этувчи мактаблар ва ўқувчилар тасодифийлик тамойиллари асосида танлаб олинди .
PIRLS тадқиқотларида 2021 йил Ўзбекистондаги 180 та мактабда таҳсил олувчи 4-синф ўқувчилари иштирок этиши кўзда тутилмоқда.
PIRLS халқаро баҳолаш дастурида 60 дан ортиқ давлатлар қаторида илк бор Ўзбекистон ўқувчилари ҳам қатнашади.

Жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтаётган PIRLS тадқиқотларида Ўзбекистондаги 180 та мактаб
11 слайд

Жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтаётган PIRLS тадқиқотларида Ўзбекистондаги 180 та мактабда таҳсил олувчи 5 948 нафар 4-синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари, мактаб директорлари ва синф раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ҳозирда таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ош
12 слайд

Ҳозирда таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий маркази томонидан ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказиладиган жараёнлар учун барча тадқиқот материаллари: баҳолаш дафтарлари ва сўровномалар тегишли тилларга мослаштирилган ҳолда таржима қилиниб, халқаро сертификациядан ўтказилган.
PIRLS асосий тадқиқоти қоғоз шаклида ўтказилади ва унда 4-синф ўқувчилари матнни ўқиб тушуниш даражаларини баҳоловчи тест топшириқларини бажаришади ҳамда таълимга қизиқишлари, уй ва мактаб шароитлари тўғрисидаги шахсий фикрларини намоён этувчи ўқувчи сўровномасини тўлдиришади.

Ўқувчиларда бадиий ўқиш саводхонлиги кўникмасини шакллантириш  ва ривожлантириш
PIRLS ТАДҚИҚОТИ
13 слайд

Ўқувчиларда бадиий ўқиш саводхонлиги кўникмасини шакллантириш ва ривожлантириш
PIRLS ТАДҚИҚОТИ МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ВАҚТДАГИ ИККИ ТУРДАГИ ЎҚИШ САВОДХОНЛИГИНИ БАҲОЛАЙДИ
2. Ахборотни ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш ва ривожлантириш

1. Аниқ шаклда берилган матндан маълумот топиш
2. Берилган матндан хулоса чиқариш
3. Ахборотн
14 слайд

1. Аниқ шаклда берилган матндан маълумот топиш
2. Берилган матндан хулоса чиқариш
3. Ахборотни умумлаштириш ва талқин қилиш
4. Матннинг мазмунини, тил хусусиятларини ва тузилишини таҳлил қилиш ва баҳолаш

ТАДҚИҚОТДА ЎҚУВЧИЛАР БАДИИЙ ВА АХБОРОТ (ИЛМИЙ-ОММАБОП) МАТНЛАРНИ ЎҚИШ ҚОБИЛИЯТЛАРИ ТЎРТ ГУРУХДА БАҲОЛАНАДИ.

МАТННИ ТУШУНИШНИНГ ҲАР БИР ДАРАЖАСИДА ЎҚУВЧИЛАРДАН ТАЛАБ ЭТИЛАЁТГАН ХУСУСИЯТЛАР

15 слайд

МАТННИ ТУШУНИШНИНГ ҲАР БИР ДАРАЖАСИДА ЎҚУВЧИЛАРДАН ТАЛАБ ЭТИЛАЁТГАН ХУСУСИЯТЛАР

PIRLS  ТАДҚИҚОТИДА АНГЛАБ ЎҚИШНИ БАХОЛАШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТОПШИРИҚЛАР ҚУЙИДАГИ ФОИЗЛАРДА ТАҚСИМЛАНАДИ
16 слайд

PIRLS ТАДҚИҚОТИДА АНГЛАБ ЎҚИШНИ БАХОЛАШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТОПШИРИҚЛАР ҚУЙИДАГИ ФОИЗЛАРДА ТАҚСИМЛАНАДИ.

PIRLS ТАДҚИҚОТИДА ИШЛАТИЛАДИГАН МАТНЛАР  УЧУН ҚУЙИДАГИ  МЕЗОНЛАР БЕЛГИЛАНГАН.

17 слайд

PIRLS ТАДҚИҚОТИДА ИШЛАТИЛАДИГАН МАТНЛАР УЧУН ҚУЙИДАГИ МЕЗОНЛАР БЕЛГИЛАНГАН.

Эътиборингиз учун
рахмат!

18 слайд

Эътиборингиз учун
рахмат!

Отзывы по презентациям на сайте school-textbook.com "Презентация на тему PIRLS ХАЛКАРО ТАДҚИҚОТИ ДОИРАСИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МАТННИ ЎҚИБ ТУШУНИШ КЎНИКМАСИНИ БАҲОЛАШ" (0)
Оставить отзыв
Прокомментировать

Путеводитель по миру знаний. Тем, кто хочет учиться.

Свяжитесь с нами