Презентация на тему: "ҚАДИМ ДУНЁДАГИ ТАРБИЯ ВА МАКТАБ"

ҚАДИМ ДУНЁДАГИ ТАРБИЯ ВА МАКТАБ - Скачать презентации бесплатно ☑ Презентации по предметам на school-textbook.com
Смотреть онлайн
Поделиться с друзьями:
Cкачать презентацию: ҚАДИМ ДУНЁДАГИ ТАРБИЯ ВА МАКТАБ

Презентация "ҚАДИМ ДУНЁДАГИ ТАРБИЯ ВА МАКТАБ" онлайн бесплатно или скачать на сайте электронных школьных учебников/презентаций school-textbook.com

ҚАДИМ ДУНЁДАГИ ТАРБИЯ ВА МАКТАБ.

Маърузачи: п.ф.н., профессор в.б. И.Алиев

1 слайд

ҚАДИМ ДУНЁДАГИ ТАРБИЯ ВА МАКТАБ.

Маърузачи: п.ф.н., профессор в.б. И.Алиев

РЕЖА
5.  Қадимги Юнонистондаги мактаб ва тарбия.
6. Тарбия ҳақида қадимги юнон файласуфларини
2 слайд

РЕЖА
5. Қадимги Юнонистондаги мактаб ва тарбия.
6. Тарбия ҳақида қадимги юнон файласуфларининг фикрлари.
7. Эллинизм давридаги таълим ва тарбия.
8. Қадимги Римдаги мактаб ва тарбия.
9. Қадимги Римдаги педагогик фикрлар.

3. Қадимги Ҳиндистонда таълим ва тарбия. 4. Қадимги Хитойда педагогик фикрларнинг вужудга келиши ва мактаб иши.
Яқин ва узоқ Шарқ қадимий давлатларидаги мактаб ва тарбия.
Қадимги Миср мактаби.

Яқин ва узоқ  Шарқ қадимий давлатларидаги мактаб ва тарбия
милоддан аввал 5000 йиллик даврга тўғр
3 слайд

Яқин ва узоқ Шарқ қадимий давлатларидаги мактаб ва тарбия
милоддан аввал 5000 йиллик даврга тўғри келади
Айтмишларда оиладаги ота роли алоҳида кўрсатилиб, ота-мураббий,ота-устоз сифатида улуғланган.
“Яхудийлар шоҳи Сулайманнинг айтмишлари”
“ақлли бўлмоқ учун болалар, отанинг насихатларини эшитинглар”
“Ва“Во
ҳиндуларнинг “Бхагавадагита”
”вилон
“Вавилон шоҳи Хаммаурапи қонунлари”
Қадимий қабилалар уюшмаларининг ўрнига вужудга келган илк давлатларда таълим ва тарбия оилада амалга оширилган. Қулдорчилик тизимида Қадимий Шарқда оила тарбиясининг дастлабки анъаналари сақланган ва ўзгариб борган.

Яқин ва узоқ  Шарқ қадимий давлатларида таълим ва тарбиянинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар

4 слайд

Яқин ва узоқ Шарқ қадимий давлатларида таълим ва тарбиянинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар

shu
иқтисодий
ижтимоий
маданий
географик
Тарбия ва мактаб
Ва бошқа омиллар
этник

D
D
D
D
D
Бу даврда тарихининг ёзувдан олдинги даври якунланиб, маълумотларни етказиб
5 слайд

D
D
D
D
D
Бу даврда тарихининг ёзувдан олдинги даври якунланиб, маълумотларни етказиб беришдаги асосий восита ҳисобланган нутқ ва пиктограф (расм) хат эрамиздан олдинги 3 асрдан бошлаб клинопис ва иероглиф ёзувлари билан тўлдирила бошлади.
Ёзувнинг вужудга келиши ва ривожланиши мактаб ривожланишидаги энг муҳим омилдир.
Ақлий меҳнатнинг жисмоний меҳнатдан ажралиши янги касб, яъни ўқитувчи касбининг яратилишига олиб келди.

2. Қадимги Миср мактаби
Қадимги мисрликларнинг мактаб таълими ҳақидаги маълумотлар милоддан аввал
6 слайд

2. Қадимги Миср мактаби
Қадимги мисрликларнинг мактаб таълими ҳақидаги маълумотлар милоддан аввалги 3 асрга бориб тақалади. Қадимги Мисрдаги мактаб болалар ва ўсмирларни катталар дунёсига олиб киради.
Минг йиллар давомида Нил водийсида аниқ бир шахснинг психологик типи вужудга келган. Қадимги Мисрликларда идеал инсон сифатида кам гапирадиган, ҳар қандай қийинчиликларга бардош бера оладиган одам тан олинган.
Қадимги Мисрдаги таълим ва тарбия эркак ва аёллар муносабатларини акс этган. Бу муносабатлар тенгҳуқуқлик асосида қурилган. Шунинг учун ўғил бола ва қизларни тарбиялашга бир ҳил эътибор қаратилган. Қадимий манбаларда кўрсатилгандек, фақат айрим кичик доирадаги устунликка эга бўлган одамларгагина махсус билимларга рухсат этилган.

Қадимги Мисрдаги папирусларга қараганда болаларга алоҳида эътибор қаратилган, чунки Мисрликларнинг э
7 слайд

Қадимги Мисрдаги папирусларга қараганда болаларга алоҳида эътибор қаратилган, чунки Мисрликларнинг эътиқоди бўйича ўғил болалар ва қизлар ўзларининг ота-оналарига дафн этиш маросимини ўтказса, уларга янги ҳаёт баҳш этишлари мумкин.
Қадимги Мисрликлар ота-оналар мураббийлик бурчини бажариши билан, нариги дунёда ўзига бахтли ҳаётни таъминлаши мумкин деб ўйлаган.
Мисрликлар эътиқоди бўйича инсон вафотидан кейин худо унинг руҳини битта тарози палласига ва “ҳулқ-атвор кодекси”ни тарозининг иккинчи палласига қўяр экан. Агар паллалар тенглашса, ўлган одам нариги дунёда янги ҳаёт бошлар экан. Шундай қилиб, нариги дунёга тайёргарлик жараёнида мисрликлар болаларига насихатлар ва ҳулқ-атвор тўғрисидаги маълум билимлар қолдирган. Булар эса ўз навбатида тарбиянинг дастлабки унсурлари бўлиб, таълим-тарбиянинг ўзига хос ғояларини шакллантирган.
Қадимги Мисрдаги тан олинган педагогик метод ва усуллар шу даврдаги таълим – тарбия мақсад ва идеаларига мос бўлган. Ўқувчига биринчи навбатда тинглаш ва гапга кириш ўргантилган. Ҳамма вақт қуйидаги афоризм ишлатилган: “Гапга кириш инсондаги энг яхши фазилат”. Ўқитувчи ўқувчи қуйидаги сўз билан мурожаат қилган: “Диққатнингни жамла ва менинг айтганларимни тингла; мен айтганларимдан ҳеч нарсани унутма”. Ўқитувчиларни бўйсиндиришнинг энг самарали усулларидан бири уларни жисмоний жазолаш ҳисобланган. Жисоний жазолаш табиий ва зарурий жазо сифатида тан олинган. Эски папирусларда ёзилишича, мактаб девизи қуйидагича бўлган: “Болаларнинг қулоқлари орқасида, улар эшитиши учун, уларни уриш керак”. Ёзма манбаларга қараганда мактаблар храмларда, подшонинг саройларида пайдо бўлган. Болалар 5 ёшдан бошлаб ўқитилган. Дастлаб ўқувчи тўғри ва чиройли ёзиши ва ўқиши, ундан кейин маълум бир турдаги иш қоғозларини тузиши керак бўлган. Ўқувчи саводли бўлиши учун 700 иероглифдан кам бўлмаган алфавитни ёдлаши, оддий ва классик хатларни ўрганиши керак бўлган.

Қадимги Ҳиндистон тарихи икки:  дравид-арий ва будда даврларига бўлинади.
3.Қадимги Ҳиндистонда
8 слайд

Қадимги Ҳиндистон тарихи икки: дравид-арий ва будда даврларига бўлинади.
3.Қадимги Ҳиндистонда таълим ва тарбия
Дравид қабилаларининг ривожланиш босқичлари икки дарё ўрталигидаги илк давлатлар маданий ривожланиш даражасига мос келади. Ўша даврдаги таълим-тарбия асосан оилавий-шажаравий характерга эга бўлган. Ҳинд водийсида дастлабки мактаб таълими харап маданияти даврида пайдо бўлган. Бу маданият ҳақида тарихда кам маълумотлар қолган. Юзлаб муҳрлар ўзига хос ёзувлари билан лойдан ясалган сиёҳдонлар сақланиб қолган. Хиндистондаги таълим тўғрисидаги қадимги ҳужжат ведия упанишадлари – мақаддас насихатлар (милоддан аввалги 8-7 асрлар) ҳисобланади. Милоддан аввалги 2 – 1 минг йилликларда Ҳиндистонда арий қабилалари пайдо бўлган. Босқинчи арийликлар билан маҳаллий халқ ўртасидаги муносабатлар янги бир тузум, яъни касталик деб ном олган табақаларни пайдо қилган. Учта юқори кастани арийликлар авлодлари эгаллаган: брахманлар (руҳонийлар), кшатрлар (ҳарбийлар), вайшлар (ер эгалари, ҳунармандлар ва савдогарлар) ва махаллий аҳоли қуйи каста шудра (ялланма ишчилар, хизматкорлар ва қуллар) ҳисобланган. Қадимги Ҳиндистоннинг таълим ва тарбиясига касталик тузум катта таъсир кўрсатган.

Алоҳида таълим-тарбия, инсон камолоти ҳақидаги фикрлар Қадимги Ҳинд достони Махабхаратада айтилган. Идеал тарбия намунаси сифатида достон кахрамони Рам образи кўрсатилади. Шунигдек, ўзига хос бир вақтнинг ўзида ўқув ва муқаддас саналган китоб “Бхагавагдгита” (милоддан аввалги минг йиллик) ҳисобланади. Бунда таълим-тарбия йўллари ва мазмуни кўрсатилган. Мазкур асар доно устоз ва шогирднинг суҳбати шаклида ёзилган. Мураббий образида хинд худоси Кришна, шогирд образида эса шох ўғли Арджун тасвирланган. Милоддан аввалги минг йилликлар ўрталарида Ҳиндистонда оилавий-жамоавий тарбия анъаналари шаклланган. Оилада биринчи босқичда тизимли ўқитиш кўриб чиқилмаган. Дастлабки учта кастада вояга етиш ва ўқувчилик махсус ритуали – упанаямадан кейин бошланади. Ушбу жараёндан ўта олмаганлар ўз кастадасидагиларга уйланиш ва таълим олишини давом эттириш ҳуқуқидан ажралади. Ҳинд арий жамоасида оилавий таълим натижалари қаттиқ назорат қилинган ва шогирдликни инсон ҳаётининг қонуний бир босқичи сифатида қабул қилиш жорий этилган.
Дравид-арий даври

3.Қадимги Ҳиндистонда будда давридаги таълим ва тарбия
Милоддан аввалги биринчи минг йиллик ўртал
9 слайд

3.Қадимги Ҳиндистонда будда давридаги таълим ва тарбия
Милоддан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарида Қадим Ҳинд цивилизациясида янги давр бошланади, яъни янги дин буддизм пайдо бўлади. Шу билан бирга таълим-тарбияга ҳам муносабат ўзгаради. Таълим анаъналари бошида Будда туради, яъни Шакья-Муни (милоддан аввалги 623-544 йиллар). Буддизм касталар тенгсизлиги тамойилини бекор қилди, туғилган бошлаб инсонлар тенг ҳуқуқлигини ўрнатди. Будда жамоасига хохлаган каста вакиллари аъзо бўла оладиган бўлди. Айрим Будда ибодатхоналарида юқори даражадаги таълим берилган. Бу ҳолатда таълим дастурига фалсафа бўйича қадимий трактатлар, математика, тиббиёт ва бошқалар фанлар қўшиб ўқитилган. Бу даврда ёзиш-чизиш қадимги санскрит тилида бўлган.

Қадимги Хитойда педагогик фикрларнинг вужудга келиши ва мактаб иши
Сян мактаби - ёшларни ўқитишга
10 слайд

Қадимги Хитойда педагогик фикрларнинг вужудга келиши ва мактаб иши
Сян мактаби - ёшларни ўқитишга бел боғлаган қариялар яшаш жойиларида пайдо бўлган.
Сюй мактабида эса ҳарбий ишга ўқитилган, асосан камондан ўқ ўтишга.
01
02
03
05
04
Шан даврини Чжоу (миллоддан аввалги 11-3 асрлар) даври алмаштирди ва бу даврда мактабларда юқори лавозимдаги халқ қатламларининг болалари (госюэ) ва унча машҳур бўлмаган мансабдагиларнинг болалари (сансюэ) ўқиди. Госюэ – пойтахт мактаблари, сансюэ – вилоят шаҳарларидаги мактаблар ҳисобланди.
Кейинроқ эса ўқув муассасаси номлари сюэ деб юритила бошлаган. Шан (инъ) (миллоддан аввалги 16-11 асрларда) даври қўлёзмаларида сюэ ҳақидаги маълумотлар сақланиб қолган. Сюэ мактабларида мустақил ва озод одамларнинг болалари ўқиган. Ўқиш ва тарбия дастурига олтита санъат тури кирган: ахлоқ, ёзув, ҳисоб, мусиқа, камолдан ўқ отиш, отни бошқариш.
Ҳитойда биринчи мактаблар миллоддан аввалги уч минг йилликда пайдо бўлган.

Қадимги Хитойда мактаб ва тарбия
Мактабларда асосий таълим мақсади сифатида иероглиф ёзуви ҳисобл
11 слайд

Қадимги Хитойда мактаб ва тарбия
Мактабларда асосий таълим мақсади сифатида иероглиф ёзуви ҳисобланган.
Қадимги Хитойда мактаб таълими жуда қисқа, лекин ҳажмли қоидага бўйсиндирилган.
Иероглиф ёзувини Хитойда жуда кам одамлар билган.
Улар ёзув руҳонийлари деб аталган.
Бизнинг эрамиздан олдинги 6 -асрларда Хитойда дастлабки файласуф мактаблари шаклланган. Буларга даосизм, буддизм ва конфуцианлик киради.

5. Қадимги Юнонистондаги мактаб ва тарбия
1 босқич
Миллоддан аввалги 3 ва 2 минг йилликларда Ю
12 слайд

5. Қадимги Юнонистондаги мактаб ва тарбия
1 босқич
Миллоддан аввалги 3 ва 2 минг йилликларда Юнонистонда Критда ва Эгей денгизининг айрим оролларида ёзувнинг ўзига хос маданияти юзага келди. Бу ёзувнинг ривожланиши пиктографиядан бўғинли клинописгача. Бу ёзувни билан руҳонийлар, подшо саройи вакиллари ва оқ суяк фуқаролар билган.
Ушбу ёзув маданияти билан чапдан ўнга ёзиш тепадан пастга қатор бўйича тушиш, абзац ва бош ҳарфлардан фойдаланиш бошланган.
2 босқич
Юнонистонда миллоддан аввалги 9-8 асрларга бориб тақалади. Бу даврдаги таълим-тарбия ҳақида афсонавий Гомернинг “Иллиада” ва “Одиссея” поэмаларидан билиш мумкин.
Гомер каҳрамонларини тарбияни мураббий-доно қариялардан олган. Улар тўғри сўз, ота-боболар ва ҳудоларнинг хохиш-истакларини бажарувчи, мусиқа асбобларида ўйнай оладиган ва ёзувни биладиган, жисмоний жиҳатдан бақувват, моҳир жангчи бўлган.
3 босқич
Қадимги Юнонистонда тарбиянинг кейинги ривожланиши ва педагогик фикрларнинг вужудга келиши шаҳар-мамлакатларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ.
Бу даврда мамалакат жамиятнинг юқори қатламлари вакилларини алоҳида таълим-тарбия бера бошлаган. Масалан, Критда озод фуқаролар мамлакат ҳисобидан таълим-тарбия олган.
Саводлик шаҳар давлатларида ҳар бир озод фуқаронинг зарурий ва ажралмас хусусияти ҳисобланади.

Спарталикларни тарбиялаш
Болалар 14 ёшдан бошлаб алоҳида фуқаролик мақомига эга бўлиш
13 слайд

Спарталикларни тарбиялаш
Болалар 14 ёшдан бошлаб алоҳида фуқаролик мақомига эга бўлиш учун эйренликка қабул қилинган. Эйренлар пайдомонларга уларнинг жисмоний ва ҳарбий ишларида ёрдамчи бўлган. Йил давомида эйренлар спартиатлар ҳарбий қўшинларида синовлардан ўтказилган. Иккинчи босқичда минимал саводҳонликка мусиқа ва қўшиқ айтиш фанлари қўшилиб, пухта ўргатилган. Тарбия усуллари мураккаблашиб борган: масалан, ўсмирлар ўзларига ўзлари овқат топишлари керак бўлган.

1-босқичдан болаларни пайдоном тарбиялаган. Улар бирга яшаган, ўқиган, ўқиш ва ёзишни ўрганган. Шунингдек алоҳида жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор берилган. Тарбияланувчилар ҳамма вақт яланг оёқ юрган, юпқа ёйилган сомон тўшакларда ётган. 12 ёшга келиб, тарбия жараёни мураккаблашган. Йилнинг барча фасллари учун битта кийим – енгил плащ берилган.
Тарбия даврлари учта босқичга бўлинган: 7 ёшдан 15 ёшгача, 15 ёшдан 20 ёшгача, 20 ёшдан 30 ёшгача.

7 ёшгача ёш спарталик оилада боқувчи энага тарбиялаган. Бундан кейин ёш спарталикнинг тарбиясини давлат ўз қўлига олган.
Плутархнинг таъкидлашича, янги туғилган спарталикни оқсоқоллар кўрган ва унинг тақдирини ҳал қилган. Соғлиғи тўғри келмаган гўдаклар, ҳарбий тизим тарбиясига олинмаган.
20 ёшга келиб эйрен ҳарбийнинг тўлиқ жиҳозларига эга бўлган ва яна 10 йил давомида ҳарбийлар жамиятининг тенгҳуқуқли аъзосига айланган. Қизлар тарбияси ўғил болалар тарбиясидан катта фарқ қилмаган. Қизлар ҳам жисмоний ва ҳарбий машқлар билан шуғулланишган. Умумтаълим тайёргарлик кам миқдорда берилган.

1-босқич
Куйи таълимдаги ўқитиш 5 йилгача қисқариб,
14 слайд

1-босқич
Куйи таълимдаги ўқитиш 5 йилгача қисқариб, таълимнинг янги босқичи - савод мактаби вужудга келди. Бунда тўғри ёзиш, ўқиш, гапириш, мусиқа ҳақида тасаввур бериш назарда тутилган.
Гимнасийнинг дастури ҳам ўзгартирилди. Бунда жисмоний тарбияга эътибор сусайиб, назарий билимилар ҳажми оширилди.
Эфебия хам ўз харбий характерини йўкотди. У ўзига хос олий таълим муассасасига айланди. Эфебияда гимнасияга нисбатан хар хил назарий билимлар чуқурроқ, ўргатила бошлади. Бунда саводхонлик, нотиқлик санъати, математика элементлари мавжуд бўлган фанлар ҳамда фалсафа, физика, мантиқ, этика каби фанлар ўқитилди.
Александр Македонский империясининг тарқалиши (милоддан аввалги 3-1 асрлар) оқибатида Эллада ва Якин Шарқдаги маданият ва маърифат юнон таълими анъаналари билан боғлиқ холда ривожланди.
Бу давр илмий адабиётларда Эллинизм даври деб аталади. Бу даврда юнон таълими Кавказ, Ўрта Осиё ва Ҳиндистонга кириб келди. Юнонистон ва Эллинизм даврида таълим ва тарбия соҳасида муҳим ўзгаришлар рўй берди.
Афинада мактаб таълими тизимида ҳам ўзгаришлар содир бўлди.

Эллинизм давридаги тарбия ва таълим
2-босқич
3-босқич
Таълимнинг энг юқори чуққиси фалсафий мактаблар ҳисобланган. Бу мактаблар олий таълим муассаса-ларига тенг бўлган.

Қадимги Римда тарбия ва мактаб
Рим тарихчиси Ливий таъкидлашича ўқув муассасаларини вужудга келти
15 слайд

Қадимги Римда тарбия ва мактаб
Рим тарихчиси Ливий таъкидлашича ўқув муассасаларини вужудга келтириш харакатлари милоддан аввалги 449 йилларга тўғри келади. Машғулотлар хусусий шахслар томонидан римликларнинг жамоавий йиғинлари форумида олиб борилган.
Милоддан аввалги III асрда мураббий касби вужудга келган. Унинг вазифасини қуллар бажарган. Аёл қуллар 4-5 ёшдаги болаларга карашган. Педагог-қуллар ўғил болаларни ўқишга, ёзишга ва санашга ўргатишган. Аёл қул ҳамда педагог қулларни амалдор фуқаролар сақлаган.
Болалар диний тарбия олган. Ота оилада етакчи рол ўйнаган. Онанинг хуқуқлари эса чекланган бўлсада, у тарбияда муҳим ўрин тутган. Қизлар турмушга чиққунга қадар онанинг қаттиқ назорати остида бўлган. Ўғил болалар 16 ёшга қадар ота назорати остида, дала ва уй ишлари, куролни эгаллаш санъатини ўрганган.

Милоддан аввалги 2 асрлардан бошлаб Римда мактаб таълимини ташкил этишга Антик дунёнинг эллин марказлари анъаналари катта таъсир кўрсатган.
Милоднинг биринчи асрига келиб, Рим империясида таълимнинг мазмуни, тизими ва методлари шаклланган.
Қолган римликлар фарзандларини форумга ўқишга жўнатишган. Педагог иши эркин фуқаролар учун уятли ҳисобланган. Рим тарихининг ўйғониш даврида юнон таълими эталон сифатида тараққий этган. Рим файласуфи ва сиётсатчиси Цицерон, Кадимги Рим подшохи Сервий Туллийга (милоддан аввалги 578-534 йиллар) болалагида "юнон намунасидаги таълим" берилганлиги ҳақида ёзади.

Биринчи асрда мактабда 9 фан асосий ҳисобланган: саводхонлик, нотиқлик санъати, диалектика, арифмети
16 слайд

Биринчи асрда мактабда 9 фан асосий ҳисобланган: саводхонлик, нотиқлик санъати, диалектика, арифметика, геометрия, астрономия, мусиқа, тиббиёт ва архитектура.
5 асрга келиб, бу рўйхатдан тиббиёт ва архитектура чиқариб ташланди. Шундай қилиб, 7 мустақил саънат дастурлари шаклланди. Улар тривиум (саводхонлик, нотиқлик санъати, диалектика) ва квадратиумга (арифметика, геометрия, астрономия, мусиқа) ажратилди. Эркин фуқароларнинг таълим олишидаги энг қуйи боскичи бўлиб, тривиал мактаблари ҳисобланган. Ўқиш муддати 2 йилдан ошмаган. Бу мактабларда 7 ёшлардаги қиз ва ўғил болалар
ўқитилган. Фанлар доирасига лотин саводхонлиги (айримлари юнон
саводхонлиги), адабиёт билан умумий танишув, ҳисоблашдаги дастлабки
билимлар кирган. Арифметика машғулотларида махсус ҳисоб доскаси
"абако"дан тизимли фойдаланилган.Санашни бармокдар ёрдамида ўргатишган. Хар бир ўқувчи билан ўқитувчи алоҳида шуғулланган. Мактаблар машгулотлар учун мое келмайдиган хоналарда жойлашган. Калтаклар билан жисмоний жазолаш кенг тарқалган.
Хусусий саводхонлик мактаблари юкори типдаги ўқув муассасалари ҳисобланган. Бу мактабларда одатда 12 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирлар уй тайёргарлигидан кейин ўқитилар эди.
Тривиал мактабларига Караганда саводхонлик мактаблари анча кулай хоналарда жойлаштирилган. Бу мактабларда ўқувчилар кенг дастурлар асосида ўқитилган. Тривиал мактабларида ўқитиладиган фанлардан ташқари, уларда юнон тили юнон хуқуқи асослари (12 жадвал), лотин тили саводхонлиги, нотиқлик саводхонлиги каби фанлар ўқитилган. Ўқувчилар сони чекланган бўлиб, таълим асосан якка тартибда олиб борилган. Ўқувчиларни гуруҳларга (синфларга) бўлиш харакатлари кузатилган. Мактабларга мусиқа ва рақсга ўргатишмаган.
Ёшлар ҳарбий тайёргарликни ҳарбий легионларда ўташган.

Уйга вазифа:
Нима учун Қадимги давлатларда таълим ва тарбиянинг ривожланиши ҳар хил бўлган.сабаби
17 слайд

Уйга вазифа:
Нима учун Қадимги давлатларда таълим ва тарбиянинг ривожланиши ҳар хил бўлган.сабаби нима?
Нима учун Қадимги давлатлардаги мактаб иши шу кунгача етиб келмаган.
Сизнинг фикрингизча қайси давлатлардаги таълим ва тарбия тизими илғор бўлган. Фикрингизни асослаб беринг.
Таълим ва тарбия ҳақида қайси файласуфларнинг фикрини биласиз?
Платон-Сократ-Арасту- бу файласуфлар бир-бири билан қандай муносабатда бўлган деб уйлайсиз.
Академия ва Ликейни ким очган?
Рим сиёсатчиси ва маърифатпарвари Цицерон ҳақида нима биласиз?
Плутарх ва Квинтилианнинг таълим-тарбия ҳақидаги фикрларини тушунтириб беринг.

E’tiboringiz uchun raxmat

18 слайд

E’tiboringiz uchun raxmat

Отзывы по презентациям на сайте school-textbook.com "ҚАДИМ ДУНЁДАГИ ТАРБИЯ ВА МАКТАБ" (0)
Оставить отзыв
Прокомментировать

Путеводитель по миру знаний. Тем, кто хочет учиться.

Свяжитесь с нами